Аллергия касаллиги

Аллергия

Аллергия — ҳозирги замонда энг кўп тарқалган хасталиклардан бири ҳисобланади. Бу ҳақиқатан XXI аср касаллиги. Экологик вазиятнинг ёмонлашуви, нотўғри овқатланиш, антибиотикларнинг назоратсиз қўлланилиши, ноўрин доривор терапия, ортиқча стресслар, кам ҳаракатлилик, иқлим ўзгариши – мазкур омилларнинг барчаси организмнинг аллергенлар таъсирига тушишн эҳтимолини кучайтиради.

Аллергия нима ўзи?

Аллергия — гипертаъсирчанлик, организмнинг маълум аллергенлар таъсирига ўзгарган реакциясидир. Бу иммун тизимимиз беозоргина моддаларга фавқулодда шиддатли реакция кўрсатади и организмга зарар етказмайдиган аллергенлардан жуда қаттиқ ҳимоялана бошлайди. Одатда аллергик реакциялар тезда намоён бўлади ва қичишиш, тери юзасининг қизариш каби ўзгаришлар билан кузатилади. Худди шундай реакциялар, қизариш, ачишиш, шишларнинг пайдо бўлиш ҳолати нафас йўлларида ҳам содир бўлиши, бу ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Нималар аллергенга айланиши мумкин?

Амалда атрофимиздаги исталган нарса, буюм, предмет аллергенга айланиши мумкин: қуёш, мушук, гуллар чангги, севимли таом, уйдаги чанг, совуқ, косметика, дорилар ва ҳ.к. Бу рўйхатни эса чексиз давом эттириш мумкин. Аллергия ривожланишида асосий омил ирсият экани маълум. Ота-онадан биттаси аллергия билан оғриса, болада аллергия ривожланиш эҳтимоли 30-40%, ҳам ота, ҳам она аллергик бўладиган ҳолатда боланинг бу касалликка чалиниш эҳтимоли 70-75% ташкил этар экан.

Аллергия турлари

Атопик дерматит

Бу терининг сурункали яллиғланиш касаллиги бўлиб, яққол намоён бўладиган қичишиш, сурункали қайталаниш билан характерланади.

Аллергик ринит

Бу касалликнинг характерли жиҳати – бурун оқиши (бурундан сув оқиб туриши), нафас олишнинг қийинлашиши, акса, бурун соҳасида қичиш, ҳид билиш хусусиятнинг пасайиши.

Аллергик конъюнктивит

Асосий аломатлари: кўзлар соҳасида қичиш, кўзларга қум сепилгандек ҳисларнинг пайдо бўлиши, ёшланиш, ёруғликка чидамссизлик, кўзларнинг ачиши, қовоқларнинг қизариши ва шишиши.

Поллиноз

Лотинча «pollen» — чанг сўзидан олинган бўлиб, касалликка ўсимликлар чангги сабаб бўлади. Бир замонлар касаллик ривожланишига пичан сабаб бўлади дея, поллинозни пичан вабоси деб ҳам аташган.

Эшакеми (крапивница)

Терида турли ўлчамдаги шишчалар пайдо бўлади. Улар қичитқи ўтининг терини куйдириб қизартиришига ўхшайди ва қичишиш билан намоён бўлади.

Озиқ-овқат аллергияси

Бошқа кўпчиликка таъсир қилмайдиган маълум озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолидан кейин содир бўлади.

Атопик дерматит (АД)

Атопик дерматит (АтД) — бу сурункали давом этувчи, ирсий мойилликка эга, терига тошма тошиши ва унинг қаттиқ қичиши, тери ҳимоя функцияси пасайиши билан юз берувчи касалликдир. Турли маълумотларга кўра аҳолининг 3-15% атопия хасталигига чалинади. Болалар орасида АтДнинг тарқалиши 5-20%ни, катталар орасида 2-10%ни ташкил қилади, АтД билан хасталанишнинг энг юқори кўрсаткичлари урбанизатсиялашган (йирик шаҳар ва саноатлашган) худудларда кузатилади. Касалланишнинг хавфли омилларидан бири ошқозон-ичак йўли патологияси, айниқса, ичак дисбиози бўлиб, атопик дерматит билан оғриган болаларнинг 80-90%да бу касаллик аниқланган. Мутахассислар дисбиознинг белгилари даражаси билан АтДнинг теридаги клиник белгиларининг оғирлик даражаси боғлиқ эканлигини аниқлаганлар.

Асосий белгилари: терининг қичиши ва қуруқлиги, тошмалар.

Мазкур белгилар ифодаланиш даражасини аниқлаш:

Атопик дерматит даври (босқичлари)

  • 1 – босқичда юз, думба, қўл ва оёқларда тошмалар кузатилади. Жараён кучли ва оғриқли қичишиш билан ўтади.
  • 2 – босқичда терининг зарарланган қисмлари секин аста қурий бошлайди, терининг тўкилиши кузатилади, қичишиш камаяди.
  • Соғайиш босқичи бошланмаса, касаллик 3 – босқич – катталар даврига ўтади. Бу даврда оёқ ва қўлларнинг букиладиган (қўл тирсаги ва тизза, тўпиқ) қисмлари, бўйин ва кўкракда лихенификация (терининг дағаллашув босқичи) ҳолати кузатилади.

Болаларда аллергия ривожланиш эҳтимоллари

Аллергия ривожланиш эҳтимоллари сирасида ирсий мойиллик асосий роль ўйнайди. Ота-онадан бири аллергия билан оғриса болада аллергия ривожланиши 30-40, ҳам ота, ҳам онада аллергия бўлса, болада касаллик ривожланиши эҳтимоли 70-75% га қадар ортади.

Использованные источники: lactofiltrum.uz

ПОХОЖИЕ СТАТЬИ:

  Может ли от шоколада аллергия

  Аллергия заложенность носа без насморка

  Хороший сироп от аллергии

Аллергия фақат мавсумий касаллик эмас

Тўрт фаслда ҳам учрайдиган аллергия хусусида биз қандай маълумотга эгамиз? Унинг сабаблари ва олдини олиш чора-тадбирлари ҳамда оқибатлари ҳақида Республика фтизиатрия ва пульмонология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази кичик илмий ходими Наталья Гафнер бизга қуйидагиларни сўзлаб берди:

Ушбу хасталик организмнинг бирорта моддага нисбатан сезгирлигининг ошиб кетишига айтилади. Бундай маҳсулотлар сирасига кимёвий ингридиентлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, жун, чанг, микроблар, моғор замбуруғлари киради. Ҳозирги кунда инсон организми ичида пайдо бўлувчи моддалар ҳам аниқланган. Уларга эндоаллергенлар ёки аутоаллергенлар деб ном берилган. Айнан шу аллергенлар табиий бўлади ҳамда тўқималарнинг ўзгармас оқсиллари ҳисобланиб, иммунитет учун жавоб берувчи тизимдан алоҳида бўлиб қолган. Шунингдек, яна орттирилган, яъни термик, нур, кимёвий ҳамда бактериал, вирус каби бошқа салбий омиллар таъсирида ўз хусусиятини ўзгартирган оқсиллар ҳисобланади. Мисол учун, гломерулонефрит, ревматизм (бод), артрит (бўғимлар яллиғланиши), гипотериоз (бўқоқ касаллиги)да аллергик реакциялар кузатилади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, аллергияни аср хасталиги ҳам деб аташ мумкин. Чунки ер шарининг 85 фоиз аҳолиси турли аллергик касалликлардан азият чекади. Аллергия – бу терига тегиб кетган ёки организмга тушган аллергенларга нисбатан одам танасининг тўсатдан, ўзига хос реакция бериши ҳисобланади. Кўп ҳолатларда бу хасталикни даволашдан кўра аллергенни аниқлаб, уни бартараф этиш ўта муҳим саналади. Сабаби профилактик чора-тадбирлар тўлиқ самара бериши учун касалликни келтириб чиқарган сабабларнинг туб моҳиятини англаш зарур. Шунингдек, организмнинг аллергенга нисбатан қандай реакция бераётгани ҳамда ушбу дарднинг клиник белгиларига аҳамият бериш натижасида шифокор беморга ўз вақтида ва тўғри тиббий ёрдам кўрсатиши мумкин.

Бу касаллик индивидуал, яъни ҳар бир хаста одамда ўзига хос ҳолатда кечади. Кимдадир баҳорда турли дов-дарахтлар ҳамда ўсимликлар гуллаган даврда гулчангга нисбатан аллергия қўзғалса, яна кимдадир уй ёки қоғоз чангига нисбатан унинг организмида сезгирлик ошиб кетади. Яна бировларда эса ҳайвонларнинг жуни сабабли дард ривожланади. Умуман олганда ушбу хасталик бронхиал астма (зиққинафас), дерматит (тери яллиғланиши) ҳамда “эшакеми” (қичима) касаллиги асосида юзага келади. Шунингдек, айрим инфекцион (юқумли) хасталиклар ҳам аллергия билан кечади. Ушбу ҳолатда аллергияни юқумли дея аташ жоиздир. Айрим ҳолатларда айнан бир аллергенлар турфа беморларга ҳар хил вақтда турлича таъсир этади.

Сўнгги ўн йилликда аллергия билан хасталаниш анча кўпайди. Бундай ҳолатни эса аллерголог олимлар турлича илмий фаразлар билан талқин қилишмоқда.

Яъни, гигиенанинг таъсири хусусидаги фараз. Бу фаразга кўра ҳаддан зиёд гигиенага амал қилиш натижасида организмнинг турли антигенлар билан ўзаро таъсири камаяди ва иммун тизими заиф ривожланади. Айниқса, бу ёш болаларда кузатилар экан. Ер юзи аҳолисининг кимёвий ишлаб чиқарилган сунъий озиқ-овқат маҳсулотларига ўта ружу қўйиши сабабли ҳам аллергик касалликлар авж олмоқда. Натижада бу дард сабабли беморларнинг эндокрин ва асаб тизими жиддий шикастланади ва унинг фаолияти издан чиқади.

Хасталик белгилари ва унинг оқибати

Ҳозирда аллергик касалликларнинг тури кўп. Шунингдек, унинг клиник белгилари ҳам турли-тумандир. Ушбу хасталик белгиларини осонгина бошқа дард билан адаштириш мумкин. Фақатгина тажрибали мутахассис шифокоргина беморга тўғри ташхис қўйиши мумкин. Мисол учун, респиратор аллергия аллергеннинг организмга юқори нафас йўллари орқали тушиши сабабли ривожланади. Бундай аллергенлар сирасига турли газлар, чанглар ҳамда жуда майда чанг заррачалари киради. Ушбу аллергенлар аэроаллергенлар дея аталади. Юқори нафас йўллари аллергиясини шундай хасталиклар сирасига киритиш мумкин. Аллергиянинг бу тури қуйидаги клиник белгилар билан намоён бўлади.

Яъни, аксириш, буруннинг қичиши, тумов (ёки бурундан сув келиши), айрим ҳолатларда беморда кучли йўтал кузатилади. Шунингдек, хаста кишининг ўпкасида хириллаш каби товушни эшитиш мумкин. Айрим ҳолатларда касал одам бўғилиб қолади. Бундай клиник белгиларга қараб беморда бронхиал астма ёки аллергик ринит ривожланмоқда, деб тахмин қилиш мумкин.

Дерматозда терида турли тошмалар кузатилади ва аллерген таъсирида шишади ҳамда унда сувли тошмалар пайдо бўлади. Натижада тери қизариб, қичишади. Бемор тошмаларнинг қичишига чидай олмай уларни кучли қашлаши ёки тирнаши мумкин. Оқибатда тирналган тери соҳасига инфекция тушиб, ярага айланади. Турли аллергенлар (озиқ-овқат маҳсулотлари), аэроаллергенлар, косметика ва маиший кимёвий воситалар, шунингдек, дори-дармон препаратлари ҳам дерматоз ривожланишига сабаб бўлади. Шунингдек, ушбу аллергик хасталик юқорида таъкидланган клиник белгилардан ташқари терининг қуруқлашиб, қипиқланиб ва эпидермиснинг кўчиши ҳамда темиратки каби тошмаларнинг пайдо бўлиши билан ҳам кузатилади.

Аллергик конъюктивитда беморнинг кўзлари шикастланади. Хасталикнинг бу турида касал одамнинг милклари қизариб, кўз соққалари кучли ачишиб, ундан кўп ёш оқади. Энтеропатияда эса хаста кишида истеъмол қилган озиқ-овқат маҳсулотлари ёки дори воситалари сабабли, унинг меъда-ичак тизими фаолияти бузилади. Аллергиянинг бу турида беморнинг кўнгли айниб, у қусади ҳамда ичи кетади ёки дардманд одамда қабзият кузатилади. Касал кишининг лаблари ва тили шишади (Квинке шиши), ичаклари санчиб оғрийди. Айниқса, аллергик хасталикларнинг энг оғир тури анафлактик шок ҳисобланади. Бу ҳолатда аллергик реакция беморда бир неча лаҳзалардан то беш соатгача давом этиши мумкин. Заҳарли ҳашарот чақиши (ари, қорақурт ёки шу каби жонзотлар) ёки дори – дармон воситаларини истеъмол қилганда аллергик реакция сабабли хастанинг аҳволи тўсатдан оғирлашади.

Анафлактик шокнинг қуйидаги белгилари мавжуд:

Касал одамнинг бирдан нафас олиши оғирлашиб, у ҳансирай бошлайди. Гўёки ҳаво етишмаётгандай бўғилиб қолади. Беморнинг аъзои – бадани тутқаноқ тутгандай титрайди. У ҳушини йўқотади. Танасига тошма тошади. Беихтиёр хаста киши пешобини тутаолмай қолади. Ихтиёрсиз ичи келиши мумкин ҳамда касал одам қусади. Агар юқорида таъкидланган белгиларни бирор кишида кузатсангиз зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг ёки “Тез тиббий ёрдам”ни чақиринг.

Акс ҳолда беморнинг ҳаёти хавф остида қолади ва у вафот этади. Аллергиянинг грипп ва ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)ларга ўхшаш клиник белгили турида беморнинг тана ҳарорати ошмайда ҳамда унинг бурнидан келадиган суюқлик шаффоф рангда бўлиб, сувга ўхшайди. Аксириш эса тинимсиз ва тез-тез кузатилади. Ушбу хасталик аллерген сабабли узоқ чўзилади. Грипп ва ЎРВИ касаллигига чалинган бемор эса унга нисбатан тез тузалади.

Касалликнинг сабаблари

Нотўғри овқатланиш ва носоғлом турмуш тарзи аллергик хасталиклар сабабчисидир. Айниқса, сунъий бўёқли турли кимёвий қўшимчалар солинган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ва шундай рангдаги газли яхна ичимликларни ичиш, кучли руҳий зўриқиш ёки қаттиқ ҳис-ҳаяжонга берилиш ҳамда бирор нарсадан тўсатдан сесканиб қўрқиш ҳам аллергия ривожланишига сабаб бўлади. Шунингдек, ушбу дардга наслий мойиллик ҳам мавжуд. Яна донор плазмаси ёки вакцинадаги ёт оқсилнинг организмга тушиши ҳамда чанг (кўча, уй ҳамда қоғоз, гул чанги), замбуруғ споралари, моғор, турли дори воситалари (пенициллин), озиқ-овқат маҳсулотлари (тухум, сут, буғдой, соя, денгиз маҳсулотлари, ёнғоқ, қизил рангли мева-сабзавотлар, дуккаклилар (мош, ловия, нўхат)ни истеъмол қилиш, бўғимоёқлилар (тахтакана, бурга, бит) ва бошқа ҳашаротларнинг чақиши, турли жонзотларнинг жуни, қушларнинг пати ҳамда уларнинг озуқаси, суварак, қандалаларнинг ажралмалари, латекс, кимёвий тозаловчи воситалар, кир ювиш ҳамда уй-рўзғор буюмларини тозалаш кукунлари ҳам иммун тизими заиф инсонларда хасталикни келтириб чиқаради.

Гулчеҳра ШИРИНОВА ёзиб олди.

Использованные источники: soglom.uz

ВАС МОЖЕТ ЗАИНТЕРЕСОВАТЬ:

  Аллергия заложенность носа без насморка

  Прикорм и аллергия

  Бактерицидный пластырь аллергия

  Как выглядит аллергия на ушах

  Может ли аллергия на смесь проявиться только через неделю

  Могут ли лимфоциты повышены от аллергии

Аллергиядан бутунлай халос бўлиш мумкинми?

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг эпидемиологик маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 50 фоизи аллергик касалликлар билан оғрийди. Аммо рақамлар бундан ҳам катта бўлиши мумкин.

ҚОН ИЧИДАГИ “БЕГОНА”

Ҳаммага маълумки, иммун тизими бизни ёт таъсирлардан ҳимоя қилади. Аслида организмда ҳимоя оқсиллари — иммуноглобулинлар ишлаб чиқилади. Аллергик касалликларда бевосита иштирок этадиган иммуноглобулин Е одатда меъёрида ишлаб чиқилади.

Инсонларда ташқи таъсирлар (дарахт гуллари чанги, уй чанги, маиший кимё, ҳайвонлар жуни, ўсимликлар чанги, ўсимлик оқсиллари, замбуруғлар)га нисбатан қонда иммуноглобулин Е ошиб кетади. Бу ҳимоявий характерга эга, яъни иммуноглобулин Е қонимизга тушган “бегона”ни йўқ қилади. Кўпчилик кишиларда бу ҳолат ҳеч қандай белгиларсиз ўтиб кетади.

Баъзи кишиларда иммуноглобулин Е миқдорининг ошиб кетиши қонимиздаги гистамин ва гистаминсимон моддалар меъёридан зиёд бўлишига ва аллергик реакциянинг юзага чиқишига сабабчи бўлади.

Кузатишларга кўра, аллергиянинг кўпайиб кетишига асосан экологиянинг бузилиши, атмосферамизга кўп миқдорда заҳарли газларнинг чиқарилиши, организмимиз унчалик мослашмаган ҳар хил биологик қўшимчаларнинг кўп миқдорда ишлатилиши, синтетик препаратларнинг доимий қўлланилиши сингари ҳолатлар сабабчи бўлмоқда.

ЎТТИЗ ФОИЗ – ЖИДДИЙ КЎРСАТКИЧ

Олимларнинг аллергия ирсий касаллик дейишларида ҳақиқат бор. Ота ёки онасининг биронтаси аллергик касаллик билан оғриса болага ўтиш эҳтимоли 30 фоизни ташкил қилади. Аммо ота-онаси соғлом болалар ҳам аллергия билан туғилиши ёки аллергик касалликка чалиниши мумкин. Охирги йиллардаги аллергик касалликларнинг кўпайиб кетишини кўпроқ экологиянинг бузилиши билан боғлашмоқда. Ҳозирда иқтисоди яхши ривожланган ва ривожланаётган давлатларда аллергик касалликларнинг бирмунча кўпроқ учраши бунинг исботидир.

Аллергиянинг келиб чиқиш сабабларидан яна бири чақалоқ ва ёш болаларга антибиотик дориларни пала-партиш қўллашдир. Ҳатто бундай вақтда болада бронхиал астма келиб чиқиши кузатилади.

Ейиладиган овқатимиз ҳам аллергиянинг келиб чиқишига сабабчи бўлаётганлигини кўрсатиб ўтишимиз лозим. Юз йил олдингига қараганда ейиладиган овқат таркиби ўзгарди. Керакли моддалар миқдори икки марта қисқарган бўлса, калория миқдори ошди. Ҳаракатчанлик эса камайди. Бу нарса семиришга олиб келмоқда. Натижада ҳар хил касалликлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Шундай қилиб, охирги йилларда олимларимиз аллергиянинг келиб чиқишида ички ва ташқи омиллар таъсирида келиб чиқади, деган тўхтамга келди. Булар ҳаммага бирдек таъсир қилса-да, ҳаммада ҳам аллергия ривожланмайди. Аксинча бу касаллик айрим танланган кишилардагина ривожланади. Организмда аллергик реакция келиб чиқиши учун дастлаб сенсибилизация жараёни бўлиши керак.

Ривожланиш сабаблари

Иммун тизими аллерген (ёт бегона нарса) билан узвий алоқада бўлганда унинг хусусиятларини хотирасида сақлаб қолади. Кейин ўша аллерген билан қайта учрашганда эса уни “таниб” қарши ҳужумга ўтади. Ушбу жараён сенсибилизация жараёни дейилади. Бу турли кишиларда турлича кечади ва бир неча кундан бир неча йилгача давом этиши мумкин. Ҳар бир киши аллергиянинг турлари ҳақида қисқача маълумотга эга бўлиши керак.

Атопия сўзини тез-тез учратишимиз мумкин. Бу ирсий характерга эга бўлиб, иммунглобулин Е ни ташқи таъсирлар (уй ва гуллар чанглари)га нисбатан кўпроқ ишлаб чиқаришга мойил кишиларда атопик дерматит (теридаги ўзгаришлар), конъюктивит, ринит ва атопик астма кўринишида келиши мумкин.

Юқорида айтиб ўтганимиздек сенсабилизация бўлган организмга қайта ва қайта аллерген тушиши натижасида организмдаги аллергик реакция ривожланиб кетаверади. Яъни касаллик енгил даражадан оғиргача бориб етиши мумкин. Оддийроқ қилиб айтганда, аллергик ринитда вақтида даволанмай эътиборсизлик қилсак, у енгил даражадан оғирига ўтади. Бунда ҳам даволанмасак акса уриш ва бурундан сув келишига кечаси бўғилишлар қўшилади яъни астма касаллиги ривожланади.

Нафас йўллари аллергиясига ҳавода учиб юрган майда аллергенлар сабабчи бўлади. Буларга замбуруғ споралари, ўсимлик чанглари, уй каналарининг қисмлари, ҳайвонларнинг жуни ва қазғоқлари ва бошқа аллергенлар сабабчи бўлиши мумкин. Улар тўхтовсиз акса уриш, бурун битиши, бурундан сув келиши, кўз қичиши ва ёшланиши, йўтал ёки бўғилиш белгилари билан кечиши мумкин.

Тери аллергияси маиший химия, турли хилдаги металлар, дорилар ва косметикалар, овқат маҳсулотлари ва бошқа аллергенлар сақловчилар теридаги ўзгаришлар билан кечади. Булар ҳар хил теридаги ўзгаришлар билан кечадиган аллергик касалликларни келтириб чиқаради, яъни аллергик дерматозлар пайдо бўлади. Булар экзема, эшак еми, эксудатли диатез ҳар хил катталикдаги тошмалар ёки пуфакчалар кўринишида бўлиши мумкин.

СУТДАН ТО ЦИТРУСГАЧА.

Овқат аллергиясида кўпинча таркибида аллерген сақловчи маҳсулотларни кўпроқ истъмол қилиш натижасида келиб чиқади. Бу бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари аллергия чақирмайди, дегани эмас. Зеро ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотлари аллергия чақириши мумкин. Ушбу аллергия ҳам иммунореакция ҳисобига келиб чиқади ва қориндаги оғриқ, қусиш, ич кетиши, Квинке шиши, эшак еми – экзема, теридаги қичишишлар кузатилади.

Кўпроқ ўзида аллерген сақловчи маҳсулотлар: (сигир сути, тухум оқсили, товуқ гўшти, балиқ, аччиқ қалампир, асал, қизил маҳсулотлар, уксус, майонезлар, қулупнай, ёнғоқлар, цитрус мевалар, дуккакли ўсимликлар) овқат аллергиясини келтириб чиқаради.

Ҳашаротлар (асалари, нонхўрак, пашша, чивин, каналар) чақишидан кейинги аллергия кўпинча шиш кўринишида (оғриқли қизил сувли шиш ёки ҳар хил катталикдаги қизил шиш) бўлади. Бунда беморда ҳолсизлик, қон босимининг тушиб кетиши, эшак еми тошиши, бўғилиш, бош айланиши рўй беради. Баъзан қориндаги оғриқ, қусиш, ҳиқилдоқ шиши билан кечиб анафилактик шоккача бориши мумкин.

БУТКУЛ ЙЎҚОТИШ ҚИЙИН, АММО.

Аллергик касалликларни даволашда касалликнинг бошланган вақтига эътибор беришимиз керак. Аллергик касалликлар учун бу жуда муҳим бўлиб, касаллик қанчалик тез ривожланиб борса, организм учун шунчалик хавфли ҳисобланади.

Сурункали касаллик бўлгани учун аллергияни бутунлай организмдан йўқотиб юбориш анчагина мушкул. Касаллик қўзишининг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш керак. Булар қуйидагилардан иборат: мавсумий чанг аллергиясининг қўзиш вақтида бошқа жойга вақтинча кўчиб ўтиш, агарда ҳар қандай гулга аллергиянгиз бўлса, уй ичи ва ташқарисидаги гуллар, ит, мушук жунларига аллергиянгиз бўлса улардан воз кечиш лозим.

Ҳозирда аллергияни тўлиқ дори-дармон билан даволаб юборишнинг имкони мавжуд эмас. Шу давргача ишлаб чиқарилган биринчи, иккинчи ва учинчи синфга эга бўлган антигистамин дорилар касалликнинг хуружи даврида фақатгина аллергиянинг белгиларини вақтинча худди “тез ёрдам”дек тўхтатади, аммо аллергияни буткул даволамайди.

Аллергияни даволашда амалиётда кенг қўлланиладиган даволаш усули бу иммунотерапия ҳисобланади.

Аллерген миқдори даволаш курси давомида оширилиб борилади. Ушбу усул билан даволаш давомида аллергик касалликнинг енгиллашишига ёки бутунлай даволаниб кетишига эришилади.

Мақола ЎзР ФА Иммунология институтининг иммунолог-аллерголог шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Хайрулла ҲАТАМОВ маслаҳатлари асосида тайёрланди.

Использованные источники: darakchi.uz

ПОХОЖИЕ СТАТЬИ:

  Аллергия заложенность носа без насморка

  Как выглядит аллергия на ушах

  Аллергия на химию на глазах

  Как проявляется аллергия у грудничка на сладкое

  Аллергия на клопов у человека

Баҳорги аллергия келиб чиқиши, давоси

Баҳор фасли кириб келиши билан аллергияга мойиллиги бўлган кишилар бироз хавотирга туша бошлашади. Чунки баҳор фасли билан бирга ушбу дард мавсуми ҳам бошланади, десак муболаға бўлмас. Бугунги мавзуимиз баҳорги
аллергия касаллигига бағишланади.
Баҳорги аллергияга нималар сабаб бўлади?
Баҳорги аллергияни дарахтлар, ҳайвонлар қўзғатади. Кўпчиликда тоза ҳавода юрганида эмас, айнан уйга кирганида аллергия қўзғайди. Баҳорда авж оладиган вирусли касалликлар ҳам аллергия қўзғалиши учун асос бўла олади. Касалликка чалинган одамларда аллергия бошланган бўлса-да, ушбу касаллик вақтида юзага чиқмайди. Шунингдек, айрим маҳсулотлар ҳам аллергияга сабаб бўлади. Масалан: ёнғоқ, тухум, ширинликлар, киви, ананас, помидор, қовун, тарвуз, шоколад, малина, қулупнай, наъматак ва бошқалар.
Шунингдек, қуйидагилар ҳам аллергияга олиб келади:
Уй чанги, кутубхонадаги чанг, юмшоқ мебел ясаш учун мўлжалланган материаллар чанги ва бошқалар киради.
Турли матолар толаси, моғор, бактериялар, одам эпидермиси, ҳайвонлар эпителийси, уй ҳашаротларининг тана қолдиқлари, ўсимликлар чанги, кимёвий моддалар, ноаниқ органик моддалар киради.
Пар ёстиқ ва кўрпалар, мўйли пўстин, курткалар, ҳайвон терисидан тикилган кийим ва қўлқоплардан фойдаланиш ҳам баъзан аллергияга олиб келади.
Аллергияга мойиллик касалликми?
Аллергияга мойиллик, асосан, ирсиятга боғлиқ бўлади. Аллергияга мойиллик ўғил болаларга кўпроқ она томондан, қиз болаларга эса кўпроқ ота томондан ўтади. Оғир аллергик ирсият бронхиал астма, поллиноз ва бошқа аллергик касалликлар билан оғриган болаларнинг 50-80% да кузатилади. Баъзиларда озиқ-овқат маҳсулотлари (мош, нўхат, ёнғоқ, тухум, помидор, от гўшти, тропик ва субтропик мевалар), бошқаларда эса қуруқ ёки нам об-ҳавога, шунинг­дек, ҳидларга, мисол учун бензин, бўёқ, керосин, ёқилган хазоннинг ҳидига ҳам аллергик мойиллик бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, айни баҳор ойларида, аксарият инсонлар дарахтлар гуллаши билан аллергия бошлангани ҳақида айтиб қолишади.
Аллергияга мойиллик келиб чиқишига олиб келадиган омиллар нималардан иборат?
Ҳомиладорлик ва туғруқнинг патологик кечиши.
Гўдакнинг она сутидан маҳрум этилиб, сунъий озуқага ўтказилиши.
Катталар овқатланиш тартибининг бузилиши (овқатни вақтида тановул қилмаслик, бирон-бир маҳсулотни суистеъмол қилиш).
Бошдан ўтказган касалликлар.
Иқлимга хос жиҳатлар ва экологик шароитлар.
Аллергия турлари
Турли одамларда аллергия турли кўринишларда келиб чиқиши мумкин. Аллергия кўринишлари:
1. Ҳазм йўллари аллергияси.
2. Нафас йўллари аллергияси.
3. Тери аллергияси.
Аллергик ўсимликлар турлари
Бошоқли ўсимликлар: жавдар, буғдой, сули, маккажўхори, тариқ;
Маданий етиштириладиган ўсимликлар: кунгабоқар, нўхат, хантал, шовул, мармарак;
Ёввойи ўсимликлар: қичитқи ўт, момоқаймоқ, зубтурум, шувоқ;
Дарахтлар: қайин, ёнғоқ, эман, терак;
Мевали дарахтлар: олма, олча, шафтоли, ўрик, нок;
Боғ гуллари: хризантема, атиргул, лола, нилуфаргул, чиннигул, қўқонгул кабилар киради.

Аллергик маҳсулотлар
Сут, балиқ, қисқичбақа, турли ҳайвон ва қушлар гўшти (жавдар, буғдой, тариқ, гуруч, маккажўхори), дуккакли ўсимликлар (маржумак, сабзавотлар, мевалар, ёнғоқ) киради.
Аллергия белгилари нималардан иборат?
Аллергия жараёни бошланганда қуйидаги белгилар кузатилади:
Бурун битиши (бурундан томчилаб сув келиши). Кўз­ларнинг қизариши. Кучли йўтал. Томоқнинг қуриши. Аксириш. Қулоқларнинг қичишиши.
Аллергиянинг бош­қа касалликлардан ажратиш мумкин бўлган энг катта фар­қи шундаки, юқоридаги аломатлар тумов аломатларига ўхшаб кетса-да, улардан фарқли равишда аллергия бошланган кишининг тана ҳарорати кўтарилмайди. Ҳеч қачон аллергияда иситма кузатилмайди. Агар юқоридаги ҳолат 3-4 кун давом этиб, кейинроқ тана ҳарорати кўтарилса, бу аллергик жараёнга бирон-бир инфекциянинг қўшилганидан далолат беради.
Фойдали маслаҳатлар
* Аллергияси бор бўлган инсонлар тукли мевалар (масалан: наъматак), уй ҳайвонлари, косметика, турли зиравор воситалар ҳидларидан, уй чангларидан, жун ва пахта чангидан эҳтиёт бўлишлари лозим.
* Уй чанги ёки бошқа маиший аллергенларга бўлган таъсирчанликда пар кўрпа-ёстиқлардан воз кечиш, уйни ҳар куни нам латтада артиб тозалаш.
* Китобларни фақат ёпиқ жавонларда сақлаш.
* Мебелни ҳар куни нам латтада артиш.
* Уйдаги ҳайвонлар, паррандалар, уй ўсимликлари, аквариум балиқларидан воз кечиш.
* Хонанинг ёруғ, тоза ва илиқ бўлиши.
* Дори воситаларидан юзага келган аллергияда реакция берган дорини қабул қилишни тўхтатиш керак.

Даволаш усуллари
* Бронхлар спазми, шиш ва бронхлардаги безлар фаолиятини тўхтатадиган дори воситалар.
* Антигистамин дорилар-аллерджи, аллеркапс ва б. дорилар.
* Гормонал воситалар (кортикостероидлар).
* Махсус аллергияга қарши воситалар берилади.
* Айрим ҳолларда димедрол эритмаси билан электрофорез ўтказилади.
* Оғир ҳолларда гормонлар буюрилади.
манба

Использованные источники: fikr.uz

ЧИТАЙТЕ ТАК ЖЕ:

  Аллергия зодак применение капли

  Может ли от шоколада аллергия

  Аллергия заложенность носа без насморка

  Прикорм и аллергия

Озиқ-овқат аллергияси

Озиқ-овқатдан аллергия – организмнинг баъзи маҳсулотлар таркибига кирувчи компонентларга иммун реакцияси. Одатда болалар, хусусан эмизикли гўдаклар бу хасталикдан азият чекади. Катталарда овқат аллергияси камроқ учрайди. Аллергиянинг хатарли томони аллергеннинг озроқ миқдори ҳам инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкинлигида.

Таснифлаш

МКБ бўйича овқат аллергияси қуйидаги кодлардан бири билан белгиланади:

  • L 20.8 – бошқа атопик дерматитлар (аллерген сабабли тери яллиғланиши);
  • L 27.2 – овқат туфайли келиб чиқан дерматит;
  • L 50 – эшакеми;
  • T 78.1 – овқатга реакция туфайли пайдо бўладиган патологик реакциялар.

Озиқ-овқат аллергиясида бошқа кишилар учун мутлақо безарар бўлган янги маҳсулотлар кимгадир салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Одатда улар терида кўринса, камроқ ҳолатларда овқат ҳазм қилиш тизимида намоён бўлади. Кучли аллергияда беморда анафилактик шок юз бериши мумкин ва бу ҳаёт учун ниҳоятда хавфли ҳисобланади ва эътиборли томони овқат аллергиясида реакциянинг мазкур тури камроқ учрайди.

Озиқ-овқат аллергиясига иммун ҳужайраларининг аномал реакцияси, озиқ-овқат маҳсулотларига қарши жисмлар ҳосил бўлиши (реагинлар ёки Е классдаги иммуноглобулинлар) ва уларнинг бирикмаси сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун озиқ-овқат аллергияси таснифига:

  • Реагинлар ҳосил бўлиши натижасидаги реакциялар (эшакеми, ринит, конъюнктивит, астма хуружи, ичаклар бузилиши, анафилактик реакциялар);
  • Аралаш вариантлар (дерматит, ошқозон-ичак тизими бузилиши);
  • Ҳужайра патологияси кўринишлари (ичаклар яллиғланиши ёки шамоллаши).

Аллергия пайдо бўлиши сабаблари

Озиқ-овқат аллергияси катталар ва болаларда маҳсулотлар таркибидаги оқсиллар, баъзан оқисилсимон моддалар – гаптенлар таъсирида вужудга келади. Бундай оқсил молекулалари таркибида инсон иммунитет ўзгаришининг генетик даражасидаги ҳимоя реакциясини чақирувчи қисмлар мавжуд. Шунингдек, ошқозон ва ичаклар ҳолати ҳам муҳим аҳамиятга эга: алларгенлар касалланган маҳал иммунокомпонент ҳужайралар ёки аксил жисмларга реакцияси ортиб, таъсирчанлик кучаяди.

Болаларда овқат аллергияси

Аксарият ҳолларда болалардаги овқат аллергиясига онанинг ҳомиладорлик маҳали ёки эмизикли даврида нотўғри овқатланиши сабаб бўлади. Мисол учун, ҳомиладорлик пайтида аёлнинг ҳаддан зиёд тухум истеъмол қилиши маълум муддатдан кейин болада айнан мазкур маҳсулотга нисбатан аллергия пайдо бўлиш эҳтимолини келтириб чиқаради.

Аммо аллергиянинг асл сабаби – иммунитетнинг генетик даражада бузилиши ҳисобланиб, у насл суради ёки фавқулодда пайдо бўлиши мумкин.

Одатда болаларда овқат аллергияси қуйидаги омиллар сабаб юзага келади:

  • Боланинг кўкрак сути билан боқилмаслиги, уларни турли сигир ёки эчки сути оқсиллари сақлайдиган сунъий аралашмалар билан озиқлантирилиши;
  • Чала туғилиш;
  • Ошқозон-ичак тизими касалликлари, ўт йўллари ёки жигар хасталиги.

Сигир сути оқсилига аллергия 2-3% эмизикли болаларда учрайди. 5 ёшга келиб 80% га болаларда бу ҳолат йўқолади, 6 ёшга келиб эса 100 та боланинг 1 тасидагина сигир сутига нисбатан аллергия учраши мумкин.

Бир ёшгача бўлган даврда болаларнинг 17% да бир марта бўлса ҳам аллергия ҳолати кузатилади.

Катталарда аллергия

  • Катталар ҳам баъзан аллергиядан азият чекади ва у турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин. Уларнинг бир қисми ҳам катталар, ҳам болаларда бир хил бўлади:
  • Иммунитетнинг генетик даражада бузилиши;
  • Ошқозон-ичак тизими жараёнларидаги яллиғланиш парчаланмаган егуликнинг ичаклар девори орқали сўрилишига олиб келади;
  • Ошқозоности бези фаолиятининг бузилиши моддалар сўрилиши тезлигини камайтиради шунингдек, ўт чиқариш ёки ичак йўллари дискинезияси;
  • Нотўғри овқатланиш тартиби ошқозон гастрити ёки бошқа хасталикларга сабаб бўлади (бу одатий аллергия ёки сохта аллергия пайдо бўлишига олиб келади).

Баъзи кишиларда овқат қўшимчаларининг айрим турларига аллергия бўлиши мумкин. Қўшимчалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳиди, ранги ва таъмини яхшилаш ҳамда сақлаш муддатини узайтириш учун қўлланади. Аллергияси бор кишиларда тартразин – маҳсулотга сариқ-тилларанг кўриниш берадиган қўшимча аксарият ҳолларда муаммо туғдиради. Шунингдек “қора рўйхатга” гўшт ва колабаса маҳсулотларига чиройли қизғиш-алвон тус берувчи натрий нитратини ҳам киритиш мумкин. Консервантлар орасида кўпроқ натрий глютамат ва салицилатларни ҳам қайд этиш лозим. Овқат аллергиясидан азият чекадиган кишиларнинг 5-7%, соғлом кишиларнинг 1000 кишидан 1 таси айнан озиқ-овқат қўшимчаларига аллергия кузатилади.

Аллергик реакцияга сабаб бўладиган маҳсулотлар

Эътиборли жиҳати, озиқ-овқат маҳсулотлари орасида фақат туз ва шакаргина аллерген ҳисобланмайди. Қолган ҳар қандай егулик ёки озиқ-овқат маҳсулотининг у ёки бу маънода аллергияга сабаб бўлиш эҳтимоли бор. Айниқса, аллергияга мойиллиги бор кишилар бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратишлари керак. Шу ўринда кўпроқ тадқиқ қилинган ва кучли аллергенлар рўйхатига киритилган айрим маҳсулотлар ҳақида мулоҳаза юритсак.

Сигир сути

Кенг тарқалган аллергенлардан бири. Сут таркибида тахминан, 20 турдаги оқсиллар бўлиб, уларнинг ҳар бири қайсидир маънода аллергияга сабаб бўлиши мумкин. Қайнатиш жараёнида уларнинг бир қисми парчаланиб кетади, бироқ қолган қисми юқори ҳароратга бардошли. Шу билан бирга, сутга аллергияси бор кишилар кишилар учун мол гўшти камдан кам ҳолатларда аллергенлар сирасига киртилади.

Товуқ тухуми

Тухум ҳам кенг тарқалган аллергенлар жумласидан. Тиббиёт амалиётида ҳатто бир дона тухумнинг анафилактик шок ёки бошқа жиддий салбий оқибатларга сабаб бўлгани ҳолатлари қайд этилган. Гап шундаки, тухум таркибидаги протеинлар ичак деворлари орқали ўзгармаган ҳолатда қонга сўрилиш хусусиятига эга.

Тухум оқи ва сариғи турлича антиген хусусиятга эга бўлиб, баъзи кишилар тухум оқини бемалол истеъмол қилиши баробарида, унинг сариғини кўтара олмайди ёки аксинча. Тухум қайнатилган ёки қовурилганда тухум оқининг антиген хусусияти камаяди.

Товуқ тухумига аллергияси бор беморлар ўрдак ёки ғоз тухумини истеъмол қилишлари вазиятни ўзгартирмайди, чунки аллерген хусусият ҳар иккала кейинги парранда тухумида мавжуд. Тухумга аллергияси бор кишиларнинг аксариятида товуқ катаги ёки парранда фермаси ҳидига аллергия ҳолати кузатилади.

Ёш ўтиши билан, тахминан 10% болаларда тухумга аллергия йўқолади.

Балиқ

Балиқ кучли антиген ва гистамилиберловчи хусусиятга эга. Мазкур маҳсулотга аллергияси бор кишиларда нафақат балиқни истеъмол қилиш, балки уни тайёрлаш маҳали балиқ ҳиди ҳам ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин экан. Одатда, балиққа аллергияси бор кишилар организми ҳар қандай турдаги балиқ ва балиқ маҳсулотларини ниҳоятда салбий қабул қилади. Баъзан аллергия бир ёки бир неча тур балиқларга тааллуқли бўлиши ва аллергенлар сирасига кирмаган балиқни инсон бехавотир истеъмол қилиши ҳам умкин.

Қисқичбақасимонлар (қисқичбақа, краблар, креветка, омар)

Қисқичбақасимонлар учун аралаш антигенлик характерли бўлиб: инсонда бир турдаги қисқичбақасимонга аллергия кузатилса, таомномасидан ҳар қандай турдаги қисқичбақасимонлардан тайёрланадиган маҳсулотни чиқариб ташлаши лозим. Бу рўйхатга чучук сувда яшовчи майда дафния қисқичбақаси ҳам киради. Улар одатда аквариумда боқиладиган балиқлар учун махсус қуруқ озуқага қўшилади. Дафниянинг нафасни қисиб қўйишгача бўлган реакциясини унутмаслик керак.

Афсуски, денгиз маҳсулотлари ва балиққа нисбатан аллергия бир умрга қолади ва улар билан қисқагина тўқнашув ҳам анафилактик реакцияларга сабаб бўлиш эҳтимоли кучли.

Буғдой ва соя

Мазкур маҳсулотлар ҳам кўп учрайдиган аллергенлар сирасига киради.

Гўшт

Гўшт таркибида кўп миқдорда оқсил бўлиб, мазкур маҳсулот камдан кам ҳоларда аллергияга сабаб бўлади. Шу билан бирга баъзи гўшт маҳсулотлари, масалан, парранда гўшти бошқаларига нисбатан кўпроқ антиген хусусиятга эга. Кимдадир мол гўштига аллергия бўлиши баробарида, қўй, чўчқа ёки товуқ гўштини хавотирсиз истеъмол қилиши мумкин.

Зироат маҳсулотлари

Зироат маҳсулотлари (буғдой, жавдар, жўхори, гуруч, арпа ва бошқ.) енгил аллергияга сабаб бўлиши мумкин. Камдан кам ҳолларда уларни истеъмол қилиш жиддий асоратларга сабаб бўлади. 5-6 ёшга келиб болаларнинг тенг ярмида бундай реакциялар ўз-ўзидан йўқолади.

Сабзавот, мева ва реза мевалар

Мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари орасида аллергияга сабаб бўладиганлари бисёр. Кучли аллергияга айниқса, цитрус мевалар (апельсин, грейпфрут, лимон), қулупнай ва ертут сабаб бўлади. Аллергияси бир маҳсулотга бўлган кишиларда айнан шу оилага тегишли барча меваларга бирдек реакция кузатилади.

Шу билан бирга, аралаш реакциялар ҳам мавжуд. Мисол учун, қайинсимонларнинг гул чанги (поллиноз)га аллергияси бўлган кишилар аксарият ҳолларда мутлақо бошқа оилага тааллуқли олма ва сабзи истеъмол қила олмаслиги мумкин. Мева ва сабзавотларнинг антиген хусусиятини пишириш, қовуриш ёки димлаш бир қадар камайтиради.

Ёнғоқлар

Кўпчилик ёнғоққа таъсирчан бўлиб, мазкур маҳсулотга реакция одатда анчагина кучли кўриниш беради. Ёнғоқнинг бир турига реакцияси бўлганлар, бошқаларини бемалол истеъмол қилиши мумкин, аммо баъзан бир ёнғоққа аллергияси бўлган киши умуман барча ёнғоқ турларидан азият чекиши эҳтимолдан холи эмас. Ёнғоққа аллергияси бўлганларнинг аксарияти дарахтининг чангига ҳам таъсирчан бўлади. Ерёнғоқ кучли аллерген бўлиб, кўп ҳолларда анафилактик реакцияга сабаб бўлади. Атиги 20% болада ёш ўтиши билан мазкур маҳсулотга аллергия йўқолиши мумкин.

Шоколад

Шоколадни кучли аллергия чақирувчи деб ҳисоблашсада, бу маҳсулот кучсиз антиген хусусиятга эга. У кучсиз реакция чақиради ва бу хусусият какаога ҳам таллуқли.

Аллергия аломатлари

Озиқ-овқат аллергияси боланинг ёши ва иммунтети ҳолатига боғиқ. Қуйида аллергиянинг асосий аломатлари ва унинг кўринишлари келтирилади:

  • Терида тошма, қичиш, шиш ёки ачишиш;
  • Оғиз бўшлиғида шиллиқ парданинг шишиши;
  • Аллергик ринит (бурун битиши, акса ва бурундан сув келиши);
  • Йўтал (баъзан балғамли);
  • Нафас қисиши (томоқ шишиши оқибатида);
  • Кўзларнинг ёшланиши ва қизариши;
  • Кўнгил айниши ва қайт қилиш, қон аралаш ва шиллиқ ич кетиши;
  • Қорин соҳасида оғриқ.

Аллергия маҳали одатда, тошма – эшакеми кўринишида бўлиб, унча кўп бўлмаган қаттиқ ўзакли қизил тусли тошма, шиш ва қичишиш билан кечади.

Эмизикли болаларда овқат аллергияси атопик дерматит сабаб қатор қўшимча аломатларга эга:

  • Тери қуришқоқлиги;
  • Бола ахлат чиқариш тешиги соҳасида эмизгандан кейин кучаядиган қизариш.

Махсус овқатланиш тартибига амал қилинганида одатда, аллергия реакциялари изсиз йўқолади.

Аллергияни даволаш

Аллергия давоси аввало, тўғри овқатланиш тартибига амал қилишда. Бемор бутунлай аллерген чақирувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан воз кечиши лозим. Парҳез орқали секин-аста, аммо ишончли равишда аллергияни енгиш мумкин. Бироқ махсус овақтланиш тартибига ҳолатингиз яхшиланганидан кейин ҳам маълум муддат амал қилишингиз фойдалан холи эмас. Боласини эмизадиган аёллар айниқса мазкур тартибга тўлиқ риоя этишлари шарт.

Умуман олганда, овқат аллергиясида икки турдаги парҳезга амал қилинади:

  1. Носпецифик парҳез (аллергияга сабаб барча озиқ-овқат маҳсулотларидан воз кечиш). Мазкур парҳезга аллергияга нима сабаб бўлгани ҳали аниқланмаган, дастлабки аломатларданоқ амал қилиш талаб этилади;
  2. Тўлиқ парҳез (реакцияга сабаб ўладиган барча маҳсулотлардан, ҳатто жуда кам миқдордагисидан ҳам воз кечиш).

Парҳез аллергия профилактикасининг ягона йўли бўлиб, бунга катталар ҳам, болалар ҳам амал қилиши зарур. Бемор ёшига кўра касаллик билан кураш бир ҳафтадан тўрт ҳафтагача давом этади.

Болада сигир сутига аллергия кузатилса, унга эчки сутини бериш ҳам тақиқланади. Қўшимча озуқа сифатида оқсил ва аминокислоталари юқори гидролизланган тайёр аралашмалардан фойдаланиш керак. Сут маҳсулотларига аллергияси бўлган 90% болаларда мазкур аралашмалар патологик реакцияларга сабаб бўлмайди.

Аллергия сезилар-сезилмас даражада, енгил шаклда юз кўрсатганида ҳам, мутахассис шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади. Аллергия аломатларида қуйидаги дори воситалари қабул қилиш му мумкин:

  • Сорбентлар, масалан, Фильтрум (аллергенларни организмдан чиқаришни рағбатлантиради);
  • 2-авлод антигистамин препаратлар (шиш ва яллиғланишларни камайтиради);
  • Анафилакция рўй берганида тез тибий ёрдам бригадаси беморга эпенифрин, преднизолон юбориб, уни касалхонага ётқизади.

Касаллик қайталанмаслиги учун аллерголог мутахасси кўригидан ўтиш, хавфли маҳсулотларни аниқлаш ва уларни истеъмолдан чиқариш талаб этилади. Дори препаратларини доимий равишда ичиш тавсия этилмайди.

Бехосдан аллерген маҳсулот истеъмолидан кейин Фильтрум қабул қилиш мумкин. Бунинг учун 2-3 дона таблетка майдаланиб, кўп миқдорда сув билан ичилади. Бу препаратнинг шимиб олиш хусусиятини кучайтиради ва аллергия аломатларининг юзага чиқиш хавфини камайтиради. Мабодо касалик аломатлари пайдо бўлган бўлса, Фильтрумни 3-5 кун давомида қайбл қилиш тавсия этилади. Миқдори бемор ёшига боғлиқ ва буни шифокор белгилайди.

Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис маслаҳатини олинг.

Использованные источники: filtrum.uz